29 Май 2021 йил 385

Профилактика инспекторлари томонидан уйида гиёҳванд модда сақлаётган фуқаро аниқланди.

Жорий йил 20 май куни Янгиқўрғон туман ИИБ ҲПМБ ТП профилактика инспекторлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, туманда яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ертўласида оқ қоғоз парчасига ўралган, ўткир ҳидли, кўкимтир рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 44,24 грамм бўлган “Кўкнор сомони” эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech