6 Феврал 2021 йил 446

Профилактика инспекторига пора беришга уринган фуқарога қонуний чора кўрилди.

Жорий йил 3 февраль куни Чуст тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори ИИВ ЎХБ Наманган вилоят бўйича бўлимига билдирги билан мурожаат қилиб, унда шу йил 25 январь куни соат 14:00 ларда Чуст шаҳрида яшовчи фуқаро яшаш уйида 40.000 сўм пул эвазига 27 ёшли эркак ва 31 ёшли аёлнинг ўзаро ишқий муносабатлари учун шароит яратиб берганлигини аниқлагани, бироқ ушбу фуқаронинг отаси ўғлига нисбатан ҳужжат расмийлаштирмаслик эвазига инспекторга 100 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур билдиргига асосан, шу куни соат 12:00 ларда Наманган вилояти ИИБ ЎХБ ходимлари ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, туман ИИБ биноси олдида ҲПБ ТП профилактика инспекторига фуқаро 100 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ИЖҚКД туман бўлими томонидан Ўз.Р ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech