3 Август 2021 йил 355

Профилактика инспектори ва Кинологлар хонадондаги гиёҳванд моддани аниқлади.

2021 йил 31 июль куни вилоят ҳудудида ўтказилаётган тадбир давомида, Наманган тумани ИИБ ҲПМБ профилактика инспектори ва ИИБ ЖТСБ кинология хизмати кичик инспектор кинологлар томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари жараёнида, Наманган туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадони ётоқхонасидаги диванни кўрпачаси остида 1 бўлак полиэтилен идишнинг ичида кўкимтир рангли, ўткир ҳидли, нашасимон гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни сақланаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 2,1 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 август куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech