Профилактика инспектори томонидан сув хавзалари атрофида яшовчи аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Наманган вилоятининг барча туманларида сув ҳавзаларига яқин бўлган, сой ва сув омборлари атрофида яшовчи аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.Вояга етмаганлар ва ўсмирларга, тақиқланган жойларда чўмилмаслик, тез оқар каналлар ва анҳорлар атрофида ўйнамаслик бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилди. Кунларнинг исиши билан айниқса ёшлар ўртасида ота-оналар назоратисиз турли сув ҳавзаларида сузиш ҳолатлари кўпайиб боради. Айни вақтда сувнинг ҳарорати инсон танаси учун анчайин совуқлик қилади. Бу эса чўмилиш вақтида томирлар тортишиб қолиши ва ҳаракатсиз ҳолатга келишга сабаб бўлиши мумкин. Шу боис ҳам баҳор мавсумида чўмилиш тавсия этилмайди. Ҳудуд профилактик инспекторлари томонидан олиб борилаётган тушунтириш ишларида, сув ҳавзалари атрофида яшовчи аҳолига бу борада атрофлича тушунча берилиб, тарқатма материаллар тақдим этилмоқда. Бундан ташқари чўмилиш тақиқланган ҳудудларга огоҳлантирувчи махсус белгилар жойлаштирилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати