8 Июн 2021 йил 632

Президент қарорларининг ижроси таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон «Ички ишлар органларининг ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сон «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил  28 майдаги 110-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятига келиб, жойлардаги ички ишлар тизимларига хизмат сафарлари уюштирилиб, сайёр ўқув машғулотлари  ўтказилиши бошланди. Бунда ички ишлар органларининг хизмат автомототранспорт воситалари бириктирилган ходимлари билан малака ошириш ўқув курслари Академия профессор-ўқитувчиларидан  подполковниклар Ш.Ш.Ризаев ва А.Б.Досмухамедов ҳамда лейтенант Ж.У.Қудратовлар томонидан жойларда сайёр ўқув курсларини   хизматдан ажралмаган ҳолда, хизмат автомототранспорт воситалари бириктирилган ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш курси бўйича тасдиқланган ўқув дастурга асосан ташкил этилди. Сайёр ўқув курсаларини Наманган вилоятида самарали ҳамда сифатли ташкил этиш мақсадида вилоятни 3 та кичик минтақаларга ажратилиб, яқин масофадаги туманларни битта минтақага бирлаштирилди.

Жумладан: 1-минтақага кирувчи Косонсой, Поп, Мингбулоқ, Тўрақўрғон ҳамда Чуст туманларини Чуст шаҳридаги Мудофаа вазирлигига қарашли “Ватанпарвар” ташкилоти қошидаги автомобиль мактабида ўтказилиши, 2-минтақага кирувчи Норин, Учқўрғон, Чортоқ, Уйчи ҳамда Янгиқўрғон туманлари Уйчи шаҳар худудида жойлашган  Мудофаа вазирлигига қарашли “Ватанпарвар” ташкилоти қошидаги автомобиль мактабида, ва ниҳоят 3-минтақага кирувчи Наманган шаҳар, Наманган, Янги Наманган ва Давлатобод туманлари ҳамда Наманган вилояти ИИБ шахсий таркибидаги ҳайдовчи ходимларни малакасини ошириш Наманган шаҳар худудида жойлашган Мудофаа вазирлигига қарашли “Ватанпарвар” ташкилоти қошидаги автомобиль мактабида ўтказилиши белгилаб олинди. Дастлаб, вилоят марказидан узоқда бўлган 1-минтақадан, яъни Чуст шаҳридаги автомобиль мактабда жорий йилнинг 7 июнь кунидан бошлаб, ҳар бир ўқитувчига 3 та ўқув гурҳлар ташкиллаштирилиб, малака ошириш ўқув дастурига асосан 1- ва 2-мавзулари бўйича маъруза ҳамда мунозара ўқув машғулотлари тасдиқланган жадваллар асосида амалга оширилди. Шунингдек Дастур талабларидан келиб чиқиб, ўқув-услубий қўлланмалар мультимедиа материаллари, йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ходисаларини келиб чиқишига  оид видеороликлар , шунингдек ўқув курси якунида олган билимларини тест шаклда  синовдан ўтказиш мақсадида махсус дастурлар ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиб, таълим жараёнида ушбу методик материаллардан унумли фойдаланилмоқда. Таълим олувчилар билимларини якуний тест синовидан ўтказиш учун барча шароитлар яратилиб, синовлардан муваффақиятли ўтган ходимларга ўрнатилган тартибда сертификатлар берилиши йўл қўйилди.

Малака оширилишга жалб этилган ходимларни машғулотларга тўлиқ қатнашиши таъминлашда, шунингдек сайёр ўқув курсларини ўрнатилган тартибда видеопроектор, компьютер, аудио ва видео кузатув тизимлари, йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалари жиҳозланган аудиторияларда ўтказилишида ҳамда ўқув курслари якуни бўйича тест синовларини ўтказиш учун компьютерлар билан жиҳозланган хоналарда ташкил этишда вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан амалий  ёрдам берилмоқда. 

Жумладан Наманган вилояти бўйича юборилган профессор-ўқитувчилар томонидан  ўқув машғулотларни сифатли ташкил этишда Мудофаа вазирлигига қарашли Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилотининг Наманган вилояти бўлими (А.Аълоходжаев), Чуст тумани автомобиль ва спорт – техника  мактаби (С.А.Махкамов), Уйчи  тумани автомобиль ва спорт-техника мактаби(И.Мавлянов) ўқув муассасаларининг  ўқув-моддий базаларидан унумли фойдаланилмоқда. Ушбу ташкилот раҳбарлари  томонидан ҳамкорликда ўқув жараёнларини сифатли ташкил этишда ўқитишнинг инновацион технологиялари билан жиҳозланган аудиториялардан  фойдаланишда яқиндан ёрдам бериб келмоқдалар.

 

подполковник   Ш. Ш. Ризаев

ИИВ Академияси Йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш кафедраси катта ўқитувчиси

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech