ППХ ходимлари учун арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилди.
Ички ишлар органлари ходимлари кеча-ю кундуз халқ хизматида осойиштлик ва тинчликни таъминлаш мақсадида тиним билмай хизмат қилиб келишмоқда. Барчага маълум Янги йил байрами ҳам яқинлашмоқда. Ушбу сана арафасида барча бозорларда байрам дастурхони учун ҳарид мақсадида келган фуқаролар кўпая бошлайди. Тизим ходимларида эса бундай имконият камроқ бўлгани, яъни улар ўз хизмат вазифасидан вақт ажрата олмагани боис вилоят ИИБ ва унинг соҳавий хизматлари томонидан “Янги йил” ярмаркаси ташкил этилди.
Жорий йилнинг 27 декабрь куни Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБ раҳбарияти томонидан ташкил этилган арзонлаштирилган ярмарка ҳам шулар жумласидандир. Ташкил этилган ушбу ярмаркада шаҳардаги савдо дўконлари ва бозорлардан сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келиниб, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун қулай нархларда ҳарид қилиш имконияти яратилди.
Байрам арафасида бу каби ярмаркаларни ўтказиб борилиши ходимларнинг вақти тежалишига уларнинг оила аъзоларини эса байрамни тўкин дастурхон ила яхши кайфиятда қарши олишларига кўмак беради десак муболаға бўлмайди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати