29 Апрел 2021 йил
366
ППХ ходимлари томонидан фуқарода “Марихуана” борлиги аниқланди.
Жорий йил 25 апрель куни вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 4-отряд ходимлари М.Азизов, Р.Эргашев, А.Адашев, Э.Асқаровлар томонидан, Наманган шаҳар Беруний маҳалласида шубхали хатти-ҳаракатлар содир этган, 1984 йилда туғилган фуқаро тўхтатилиб, холислар иштирокида ёни кўздан кечирилганда, эгнида бўлган трикосининг ўнг чўнтагидан 5 бўлак ўткир ҳидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун шаҳар ИИО ФМБга олинган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 2 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати