ППХ ходимлари талончини фош этди.
2021 йил 24 август куни, Наманган туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 18:30 ларда нотаниш шахс, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган истироҳат боғида нархи 3.700.000 сўмлик “Redmi Note-9 Pro” русумли уяли телефон аппарати ва телефон ғилофи орасида бўлган 100 АҚШ доллари ҳамда 300.000 сўм пулларини қўлидан тортиб олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилоят ИИБ ППХБваЖТСБ ППХБ 3-отряд ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 август куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати