14 Декабр 2020 йил
450
ППХ ходимлари ўғрини фош қилди.
Шу йил 9 декабрь куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 09:00ларда Наманган шаҳрида жойлашган “Сардоба” бозорида савдо қилиб юрган вақтида номаълум шахс, эгнидаги курткасининг чўнтагидан 1.180.000 сўм пулларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ сафдор ходимлари томонидан олиб борилган суриштурув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 10 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати