ППХ ходимлари ўғрини фош этишди.
Жорий йил 10 январь куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни Наманган шаҳар Гўзал маҳалласи ҳудудида жойлашган “Наманган парранда бозори” олдида кетаётган вақтида номаълум шахс, чўнтагида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung J5” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2019 йилда Ўз.Р ЖКнинг 25,169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1989 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати