15 Декабр 2021 йил 556

ППХ ходимлари ўғирликда айбланган шахсларни қўлга олди

Шу йил 9 декабрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 06:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳрида жойлашган “Чорсу” хиёбонидаги “Миллий айвон” музқаймоқ павелиони олдида қаровсиз қолдирган умумий нархи 600.000 сўмлик қопда бўлган болалар кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2019 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, 1986 йилда туғилган ва Наманган шаҳрида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech