28 Сентябр 2023 йил 3438

Пост-патруль хизмати ходимларига "Планшет қурилмаси орқали баённома тузиш ва тегишли органга юбориш тартиби” юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг 854-сон Қонунига мувофиқ Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларини ўқитиш юзасидан Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг 2023 йил 10 сентябрь кунги фармойиши ижроси юзасидан Наманган вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати баталони ходимлари иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда Наманган вилояти ИИБ ҲСваТҲМБ, Наманган вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ва ЙҲХБ Ахборот техналогиялари гурухи мутахассиси лейтенант E.Maxmudovlar томонидан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 431-сон Қарори ҳамда Планшет қурилмаси орқали баённома тузиш ва тегишли органга юбориш тартиби” юзасидан тушунчалар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech