13 Март 2021 йил 432

Пора таклиф қилиш ҳам жиноят.

Жорий йил 7 март куни, Янгиқўрғон тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, шу йил 6 март куни соат 20:30 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2106 русумли автомашинасини Янгиқўрғон туманида бошқариб кетаётиб, светафорнинг қизил чироғига тўхтамасдан ҳаракатни давом эттирганлиги сабабли унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, автомашинасини жарима майдонига жойлаштирилган бўлсада, фуқаро автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш ва чора кўрмаслик эвазига 400.000 сўм пора таклиф қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур билдиргига асосан, шу куни соат 16:35 ларда, Ўз.Р ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ходимлари ҳамда туман прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, туман ИИБ ЙҲХБ жарима майдонида фуқаронинг қариндоши профилактика инспекторига 400.000 сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech