14 Июл 2022 йил 731

Поп туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Поп тумани “Хўжанд” МФЙда жойлашган “Олтинбошоқ” ошхонасида туманнинг “Озод” маҳалласида содир этилган жиноят юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, вилоят прокурори ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Поп тумани 3-сектордаги барча МФЙларнинг маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспекторлари иштирок этди.

Вилоят ҳокими томонидан тумандаги масъулларга жиноятчиликни олдини олиш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган чора тадбирлар юзасидан топшириқлар берилди. Олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар таҳлил қилиниб бу борада биринчи навбатда маҳалладаги “Бешлик” доимий равишда шуғулланиши кераклиги таъкидланди.

Маҳаллабай ишлаш тизими, ҳудуддаги ҳар бир хонадоннинг вазиятидан хабардорлик, иш билан таъминлаш ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида муҳим аҳамият эга эканлиги айтиб ўтилди ва бу борада зарурий топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech