14 Май 2021 йил 466

Поп туманида содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этган.

2021 йил 21 март куни соат 23:30ларда, Поп-Темирйўл станцияси йўлининг” 1 кмда, Поп тумани Хўжаобод маҳалласи ҳудудида, ҳайдовчи Поп туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро Поп туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқарони номида бўлган Кобальт русумли автомашинасини ишончнома орқали Исковут йўналишида бошқариб бораётиб, харакат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томон четида кетаётган пиёда, Поп туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада пиёда кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, 2021 йил 30 март куни вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 март куни Ўз.Р.ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмига малакаланган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech