30 Январ 2021 йил 269

Поп туманида қиморхона фош этилди.

2021 йил 18 январь куни, Поп туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторини берган маълумотига асосан, вилоят ИИБ ТЭҚКБ ТЧХТБ тезкор вакиллари билан ҳамкорликда, Поп туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонида бир гуруҳ фуқароларни қимор ўйинини ўйнашларига шароит яратиб бериб, ҳар бир ўйиндан 5.000 сўмдан чўтал олиб, моддий манфаат кўрганлиги аниқланган. Далилий ашё ўйин картаси ва ўртага қўйилган жами бўлиб 1.785.000 сўм пуллар олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech