Поп туманида профилактика куни муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказилди
Кун аввалида вилоятнинг 3-сектори ҳисобланган Поп туманида профилактика куни муносабати билан туман ИИБ бошлиғи, вилоят ИИБ масъуллари томонидан профилактика инспекторлари ва МФЙ тўртликларига хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, тегишли топшириқлар берилди.
“Профилактика куни” тадбири давомида профилактика инспекторлари ва вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар таълим муассасаларида «Давомат» тадбирларини ўтказиб, асосий эътиборни юқори синф ўқувчиларига қаратилди. Ўтказилган «Давомат» тадбири давомида 41 нафар ўқувчилар дарс машғулотларига сабабсиз қатнашмаётганликлари аниқланиб, уларнинг 36 нафари дарс машғулотларига қайтарилди. Фарзандига таълим тарбия бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаган 5 нафар ота-оналарга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
1-сон Ҳуқуқ тартибот масканида Поп тумани ИИБ шахсий таркиби томонидан жазо муддатини ўтаётган, профилактик ҳисобда турган шахслар билан якка тартибдаги профилактик суҳбат ўтказилди.
Кун давомида профилактика инспекторлари томонидан 34 нафар шахсларга содир этган ҳуқуқбузарликлари учун МЖтКнинг тегишли моддалари билан баённомалар расмийлаштирилиб, 2 нафар маъмурий назорат тасири остига тушувчи шахсларга ЖИБ Поп тумани суди томонидан 6 ойга маъмурий назорат ўрнатилди ҳамда 3 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга ҳимоя ордерлари расмийлаштирилди.
Бундан ташқари, профилактика инспекторлари томонидан Хонадонбай ишлаш давомида хонадонлар, корхона ташкилотлар ўрганилиб, ташриф қоғозлари ҳамда жиноятчиликларни олдини олиш бўйича буклетлар тарқатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати