18 Август 2025 йил 77

Поп туманида «қизил» тоифадаги маҳаллаларда хавфсизлик чоралари ўрганилди

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугун Поп туманида бўлиб, унда «Ором», «Анҳор» ва «Пахтакор» маҳаллалари, шунингдек, туман ички ишлар бўлими фаолияти атрофлича ўрганилди.

Ўрганишлар давомида ҳудудларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, профилактик чора-тадбирларни самарали ташкил этиш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек, ПҚ-1-сон Қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий руҳда муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳ томонидан маҳаллалардаги криминоген вазият жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, масъул раҳбар ва ходимларнинг ҳисоботлари тингланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди, шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech