30 Сентябр 2025 йил 39

Поп туманида ИИБ раҳбарияти бошчилигида навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди

Вилоят ИИБ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги ўрганиш манзили Поп тумани бўлиб, унда «Анҳор» маҳалласи ҳудудида хизматга жалб этилган ходимларнинг тунги фаолияти, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кўп қаватли уйлар атрофида амалга оширилган хавфсизлик чора-тадбирлари атрофлича ўрганилди.

Шунингдек, «А.Навоий» маҳалласидаги “Ҳуқуқ-тартибот маскани” фаолияти кўздан кечирилиб, фуқаролар ва ходимлар учун яратилган шароитлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида йўлга қўйилган ижобий тажрибалар таҳлил қилинди.

Ўрганишлар давомида ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича илғор тажрибаларни туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам амалиётга жорий этиш, шунингдек криминоген вазиятни барқарор сақлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шу билан бирга, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва бошқа соҳага дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech