4 Январ 2023 йил
1033
Поп тумани ИИБ бошлиғи томонидан 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
"Обиҳаёт " МФЙда жойлашган "Ишбилармон", "Юртдошлар", "Ўрикзор" кўчаларида яшовчи фуқаролар томонидан ичимлик суви тармоғи тортиш муаммоси билдирилган эди. Ушбу мурожаат ижросини таъминлаш мақсадида сектор раҳбари ташаббуси билан 650 метр ичимлик суви тармоғини тортиш учун махсус техникалар ажратилди. Янги сув тармоғи тортиш ишлари тугаган жойларни шағаллаштириш масаласи кўтарилиб, ишлар якунлангандан сўнг бу муаммони ҳам бартараф этиш бўйича мутасадди раҳбарлар билан келишиб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.