25 Ноябр 2021 йил 415

Политилен сув қувурлари ўғирлаб кетилди

2021 йил 22 ноябрь куни, Наманган туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат килиб, шу йил 17 ноябрь куни соат 22:00 ларда номаълум шахс, Наманган туманида жойлашган 7 гектарли пахта майдонига кўмилган нархи 12.411.000 сўмлик 197 метр узунликдаги политилен сув қувурларини ўғирлаб кетилганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакили, ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech