3 Январ 2022 йил 755

Поезд билан тўқнашув ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди

2021 йил 29 декабрь куни соат 10:30 ларда, Андижон-Тошкент темир йўл оралиғидаги 112 км. 4 пикетида, Поп тумани Марғизор МФЙ ҳудудидан ўтган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида, Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Андижон-Наманган-Тошкент шаҳарлараро қатновчи, йўловчи поездини бошқариб кетаётган вақтида, Поп туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро Жентра русумли автомашинасида тўхташ белгисига амал қилмай ҳаракатланганлиги учун автомашинанинг ўнг ён қисмига поезд келиб урилган.

Натижада, Жентра русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ушбу холат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзгатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech