22 Ноябр 2021 йил 405

“Playstation”га ўғри тушди

2021 йил 19 ноябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 18 ноябрь кунига ўтар кечаси, Наманган шаҳрида жойлашган компьютер ўйинлари дўконида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, дўкон эшигининг қулфини бузиб кириб, хонада бўлган умумий нархи 7.000.000 сўмлик 1 дона телевизор, 2 дона “Playstation-3” ўйин аппарати ва 4 дона ўйин пультларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 19 ноябрь  куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech