12 Май 2025 йил 148

Пластикдан пулларни ўғирлаган шахс фош этилди

Жорий йилнинг 6 май куни вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ва Янги Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 10 март куни, Янги Наманган тумани, “Сиҳатгоҳ” маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган, фуқаро С.Хнинг банк пластик картасидан 10.000.000 сўм пулини ечиб олган шахс, Навоий вилояти, “Навоий шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган, фуқаро Т.С эканлиги аниқланган.


Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech