Пластик карточкадан пул ўмарган банк ходимларига жиноят иши қўзғатилди.
Чуст туманида яшовчи 1990 йилда туғилган аёл тижорат банк ходими бўла туриб, банкнинг Янгиқўрғон туман филиалида ишловчи 1991 йилда туғилган собиқ ҳамкасби билан жиноий тил бириктириб, 2021 йил 22 декабрь куни хизмат хонасида компьютер орқали, Чуст тумани Меҳнатобод МФЙда яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган банк пластик картасидан яширин равишда 55.690.000 сўм пулларини ечиб олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, ушбу шахслар жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йил
20 декабрь куни, Чуст туманида яшовчи, туман фермерлар кенгашида фаолият олиб борувчи 1968 йилда туғилган фуқарога тегишли банк пластик картасидан яширин равишда 45.600.000 сўм пулларини ечиб олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати