Пластик картадан пулларни ечиб олган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
2021 йил 17 апрель куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 20 февраль кунидан шу йил 15 апрель кунигача бўлган вақт оралиғида унга тегишли АТБ “Агробанк” Янгиқўрғон туманидан берилган “Хумо пластик” картасидан номаълум шахс, жами 1.278.637 сўм пулларни яширин равишда ечиб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янгиқўрғон тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 май куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати