18 Июл 2023 йил
377
Пластик картадан пул ўмарган шахсга жиноят иши қўзғатилди
2023 йил 12 июль куни Поп туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни номаълум шахс, пластик картасидан 948.000 сўм пулларини ечиб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Туман ИИБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Поп туманида яшовчи, кредит савдо дўкони ходими, 1993 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, тегишли кўргазмалар олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати