Пластик картадан пул ўмарган шахс қўлга олинди.
Шу йилнинг 15 март куни, Тошкент вилоятида яшовчи, 1983 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 16 август кунидан 20 август кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, ўзига тегишли бўлган пластик карталаридан, Косонсой туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган аёлга тегишли бўлган пластик картасига Агробанк ва Апельсин мобил иловалари орқали 5.700.000 сўм пул маблағларини ўтказиб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил
20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Ўз.Р ИИВ ТҚХБ ходими ва вилоят ИИБ ТҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати