13 Июн 2023 йил 405

Пластик картадан пул ўмарган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2023 йил 7 июнь куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёл ва бошқалар ариза билан мурожаат қилиб, шу йил май ойида, ўзларининг пластик карталаридан жами 52.000.000 сўм пулларини номаълум шахс, ечиб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Давлатобод туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech