23 Август 2021 йил 350

Планшет ва пулларни ўмарган шахс қўлга олинди.

2021 йил 18 август куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 18 август кунига ўтар кечаси Наманган шаҳрида жойлашган “Uzmobile” уяли алоқа шаҳобчасига калит танлаш йўли билан кириб, у ерда бўлган нархи 300 АҚШ долларлик “lenova” русумли планшет ва 3.000.000 сўм пулларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 20 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech