Пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетди.
Жорий йил 24 январь куни соат 22:00 ларда Поп тумани Тошкент-Ўш А-373 йўлининг 286 км.да номаълум автомашина ҳайдовчиси автомашинасини Қўқон йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, 1967 йилда туғилган аёлни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Натижада, жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Воқеа жойида Дамас русумли автомашинага тегишли бўлган буфер қисмини синиқ бўлаклари олинган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, вилоят ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакили ва туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Поп туманида яшовчи фуқаро Дамас русумли автомашинада содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дамас автомашинаси эса туман ИИБ жарима майдончасига тортилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати