5 Октябр 2020 йил
609
Пиёдаларни уриб юборган “Спарк” ариққа қулади.
Шу йил 30 сентябрь куни соат 18:45 ларда, Наманган шаҳар Нурафшон МФЙ А.Хўжаев кўчасида, Спарк русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб йўл четидан оқиб ўтган “Янгиариқ” ариғига тушиб кетган.
Натижада, жабрланувчилардан бири бош мия суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан, иккинчиси эса бош мия чайқалиши, ўнг билак сохасининг силжиб синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати