4 Октябр 2021 йил 463

Пиёда оғир тан жарохати сабаб шифохонада вафот этди.

2021 йил 2 октябрь куни соат 20:00 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Ўрта Ғирвон МФЙ ҳудудида, Наманган туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган шаҳрида яшаган, 1953 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech