18 Август 2021 йил 552

Пиёда оғир жароҳат сабаб вафот этди.

2021 йил 12 август куни соат 16:00 ларда, Тинчлик МФЙ Андижон кўчаси ҳудудида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Учқўрғон туманида яшаган, 1999 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Натижада, пиёда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech