Пиротехникага қарши рейдлар давом этмоқда.
Кириб келаётган янги йил байрами барча юртдошларимиз нигоҳига байрамона шукуҳни олиб кирди десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Бироқ, пиротехника воситаларининг ёқимсиз товуши ана шу кўтаринкиликка акс таъсирини ўтказиши мумкин.
Наманган вилояти аҳолиси байрамни тинч ва осуда ўтказишларини таъминлаш мақсадида ииб ходимлари пиротехника воситаларининг савдосига қарши кучайтирилган рейд тадбирлари олиб боришмоқда.
Жорий йилнинг 7 декабрь куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ КИЖҚКБ, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Тўрақўрғон тумани ҳудуддида “Спарк” русумли автомашинада икки нафар шубҳали шахс тўхтатилиб, холислар иштирокида автомашина салони кўздан кечирилганда хўжалик халтасида 100 дона қутида умумий бахоси 2.500.000 сўмлик "Новий Век" номли ва “Дисплей Шелл” номли ракета жами бўлиб 2.650.000 сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Шу куни ўтказилган яна бир тадбир натижасида Поп туманида яшовчи фуқаронинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида 100 дона қутида умумий бахоси 2.500.000 сўмлик хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган "ТРЕНИЯ" ва "БРИТАНИК" номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Шунингдек, Наманган шаҳар ҳудудида икки нафар фуқаро “Нексия” русумли автомашинасида Наманган шаҳрининг “Янги тонг” МФЙ худудида юрган вақтларида тўхтатилиб, холислар иштирокида автомашина юкхонаси кўздан кечирилганда хўжалик халтасида 60 дона қутида умумий бахоси 1.500.000 сўмлик "Новий Век" номли ва 4 дона бахоси 75.000 сўмдан бўлган “Дисплей Шелл” номли ракета жами бўлиб 1.800.000 сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган терговга қадар текширув ҳужжатлари қонуний қарор қабул қилишлик учун ўз ҳудудлардаги ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаларига топширилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати