18 Май 2021 йил
464
Пичоқдан яраланган сотувчи шифохонага ётқизилди.
Шу йил 12 май куни соат 16:40 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Наманган туманида жойлашган савдо дўконида, ушбу дўконда сотувчи бўлиб ишловчи, Наманган туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ош пичоқ билан қорин соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада, 1994 йилда туғилган фуқаро қорин ўнг ёнбош соҳасидан қорин бўшлиғига кириб борувчи санчилган кесилган жароҳати, шок анамия оғир даражаси ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати