Пайнет шахобчасини тунаган шахс қўлга олинди.
2021 йил 21 август куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 21 август куни соат 02:30 ларда номаълум шахс, Чортоқ туманида жойлашган пайнет шахобчасига ойнасини синдириш йўли билан кириб, шахобчада бўлган 4.064.000 сўм пуллари ва нархи 200.000 сўмлик “Мovey” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чортоқ тумани ИИБ ЭКГ эксперти ва туман ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати