20 Апрел 2021 йил
657
Пастга қулаган автомашина ҳайдовчиси вафот этди.
Жорий йил 19 апрель куни соат 23:30 ларда, Чодак-Хонобод-Ғурумсарой йўлининг 12 км.да, Поп тумани Хонобод МФЙ ҳудудида, Дамас русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, пастликка ағдарилиб кетган.
Натижада, ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати