15 Декабр 2021 йил
419
Озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган шахс яна жиноят содир этди
Шу йил 13 декабрь куни, Наманган туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 04:00 ларда, Наманган туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, тумандаги касб-ҳунар мактабининг 2-босқич талабаси, 2021 йил 11 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланиб, 1 йил 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси берилган, 2004 йилда туғилган фуқаро Наманган туманида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасида бўлган нархи 2.500.000 сўмлик чангютгичини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати