5 Октябр 2020 йил 686

“Ўзини ёқиб юборган аёл воқеасини Озодлик радиосига жўнатганларни прокуратура ва Ички Ишлар ходимлари қамашмоқчи бўлишяпди” изоҳи билан ижтимоий тармоқларда таркалган видеолавха юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг Расмий маълумоти.

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни “Истиқбол” МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида содир бўлган ҳолатга ойдинлик киритиш ҳамда аввалдан давом этиб келаётган уй-жой мажоросини ўрганиш мақсадида марҳуманинг онаси М.А.Дедабаевага можаролик уй-жойни сотган, ҳозирда Наманган шаҳар “Гулбоғ” МФЙ Педагогика коллежи ётоқхонасида яшаб келаётган Насриддинова Фотима Бахриддиновна ҳамда унинг ўғли Насриддинов Билол Рахим ўғлилар билан сухбатлашиш учун жоррий йилнинг 2 октябрь куни Наманган шаҳар “Гулбоғ” МФЙ Педагогика коллежи ётоқхонасига Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ бошлиғининг ўринбосари, 2-сонли ИИБ ҲПГ катта инспектори ва профилактика инспекторлари борган вақтида уларнинг ётоқхона ёнида бўлаётган суҳбатини ушбу ҳолатга умуман дахли бўлмаган номаълум фуқаро томонидан қисқа муддатли видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга нотўғри талқин билан тарқатиб юборилган.

Аслида видеотасвирларда акс эттирилган ҳолатда ходимлар томонидан фуқароларга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ишлатилмаган, аксинча суриштирув ишлари олиб борилётган бўлган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech