Ўзганинг пулларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди.
2020 йил 8 сентябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1995 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил сентябрь ойида, Чортоқ туманида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1970 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, Наманган шаҳрида жойлашган 4 қаватли қурилиши тугалланмаган бинони сотиб олмоқчилиги, пулларни Трансбанкдан кредит олиш йўли билан беришини, бинони шифохона қилишини, бинонинг подвал қисмини Сизга бераман ва у ерда дорихона ташкил этиб, дори-дармон сотиш билан шуғулланасиз деб алдаб, бинони 2.5 млрд. сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 900 млн. сўм пулларни бериб, ҳисобида 1.6 млрд. сўм маблағи бўлган унинг номидаги пластик картасидаги пулларни нақдлаштириб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати