Ўзганинг пулини ўз эҳтиёжига ишлатган шахсга жиноий иш қўзғатилди
2021 йил 17 август куни, Наманган туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил апрель ойида, Наманган туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, ўзига тегишли Наманган тумани ҳудудида жойлашган АТБ “Микрокредитбанк” Тошбулоқ филиалидан олинган кредит маблағининг гаров таъминоти учун гаровга қўйилган молхона иншоатини 19.500 АҚШ долларига сотишини, бир ой ичида таъқиқдан чиқартириб расмийлаштириб беришини айтиб, 13.500 АҚШ долларини олиб, молхонани таъқиқдан чиқартириб бермай, олган пулларини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати