17 Июл 2021 йил
355
Ўзганинг номига олинган микроқарзнинг машмашаси.
Шу йил 6 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил декабрь ойида, Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, алдаб, Наманган шаҳар “Ҳамкорбанк” АТБ минтақавий филиалидан уни номига 15.000.000 сўм микро қарз олиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, олинган микроқарзни тўламай келаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати