18 Декабр 2021 йил 377

Ўзганинг автомашинасини сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Жорий йил 4 декабрь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил январь ва апрель ойларида таниши, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 2021 йилда Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан судланган, 1991 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Жентра ва Нексия-3 русумли автомашиналарни ўзига тегишли эканлигини айтиб, 13.000 АҚШ долларига сотганлигини бироқ ушбу автомашиналарнинг эгалари томонидан олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech