Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятида сайёр қабуллар чортоқ туманида давом этди.
Бугун Чортоқ тумани ҳудудида жойлашган мажмуа ҳовлисида Чортоқ, Уйчи, Норин, Янгиқўрғон, Учқўрғон туманлари аҳолиси учун қабуллар бўлиб ўтмоқда.Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Б.Мирзарахимов, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.Жалолов, Наманган вилояти Ички бошқармаси раҳбарияти ҳам иштирок этмоқда. Қабулга ташриф буюрувчиларнинг Ички ишлар органлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари рўйхатдан ўтказилди ва тегишли тартибда йўналтирилди. Фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, мавжуд муаммоларни жойида ёки белгиланган муддатда ҳал қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек сайёр қабул давомида биринчи марта фуқаролик паспорти олаётган ёшларга Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан фуқаролик ID карталари топширилди.
Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабуллари эртага Чуст, Косонсой, Тўрақўрғон Поп ва Мингбулоқ туманлари аҳолис учун давом эттирилади.