23 Феврал 2022 йил 610

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ишчи гуруҳи Наманган вилоятида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хавфсизлик ва мудофаа масалалари қўмитаси раиси ва аъзолари Наманган вилояти Поп тумани ИИБда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилган ишларни ўрганишни бошлади.

Туманда тезкор қидирув фаолияти, жиноятчиларни ушлаш, бедарак йўқолган шахсларни топиш, фош этилмай қолган ва содир этилган оғир, ўта оғир жиноятлар, уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар, вояга етмаганлар томонидан содир этилган қонунбузарликлар рўй беришига шарт-шароит яратган омиллар, профилактик ишлар самарадорлигини оширишнинг аҳволи ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда. Ишчи гуруҳ ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти давомида учраётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳам соҳа ходимларига амалий ёрдамлашмоқда.

Ўрганиш ишлари вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech