1 Апрел 2021 йил 1171

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси марказий тиббий муассасаларининг етакчи мутахассис шифокорлари томонидан Наманган вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилмоқда.

ИИВ Марказий даволаш профилактика муассаларининг тажрибали шифокорлари иштирокида худудларга чиққан холда Наманган вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимига бириктирилган ички ишлар органлари шахсий таркиби, пенсионерлари ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Тиббий кўрикнинг дастлабки кунида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бошчилигида ИИВ Марказий Госпитали, ИИВ Марказий поликлиникаси тор соҳа мутахассислари ва Тиббиёт бўлими ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, тадбирнинг мазмун моҳияти, мақсади ва ундан кутилаётган натижалар йиғилганлар эътиборига етказилди. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги рахбарияти томонидан тиббиёт ходимлари олдига қўйилган вазифалар ва уларни бажариш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникасида диспансер назоратида турган ходимлар, пенсионерлар ҳамда уларнинг оила аъзолари режага асосан Тиббиёт бўлими Поликлиникасига чақирилиб чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Кўрик давомида 410 нафар бириктирилган таркиб тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифокорлар томонидан жаъми 640 та қабул қайд қилинди. Тиббий кўрикдан ўтказилганларнинг 135 нафарига стационар шароитда, 260 нафарига амбулатор, 15 нафарига санаторий-курорт шароитда даво муолажаларини олиш тавсия этилди ҳамда 13та бирламчи касалликлар аниқланди.
Бундан ташқари шифокорлар шаҳар ва туман ҳудудларида ҳам бўлиб, хизмат вақтида олган жарохати сабаб ногирон бўлиб қолган, саломатлигини йўқотган мобиқ ходимлар ҳолидан хабар олишди ва уларга стационар даволанишга тавсия берилди.
Айни кунларда тиббиёт ходимларининг кўрик жараёнлари давом этмоқда. Бундан кўзланган мақсад ИИО ходимлари ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини таъминлаш, улар орасида турли хасталиклар келиб чиқишини олдини олишдир.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech