3 Март 2021 йил 329

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Наманган академик лицейида “Зулфияхоним–вафодорлик тимсоли!” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 1 март куни ИИВ Наманган академик лицейида Зулфияхоним таваллудининг 106 йиллигига бағишлаб “Зулфияхоним – вафодорлик тимсоли!” мавзусида бадиий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида лицей ўқувчилари томонидан Зулфияхоним ҳаёти ва ижодидан турли саҳна чиқишлари, шеър ва куй-қўшиқлар лицей жамоаси ҳамда ташриф буюрган меҳмонларга тақдим этилди.

Зулфияхонимнинг ҳаётий сиймосида ўзбек аёллари орасида етакчи рўлни бажариб келганлиги, ўзининг оғир босиқлиги билан ҳаёт машаққатларини енга олганлиги, меҳрибон она ва меҳнаткаш аёл каби фазилатлари алоҳида ҳотирланиб, иштирокчиларда катта таъсуротлар қолдирди.

Шу куни вилоят Ёшлар иттифоқи, “Махалла” ҳайрия жамоат фонди жамоаси ташриф буюриб, тадбирда фаол қатнашган ҳамда ташкиллаштирган ўқитувчи ва ўқувчиларни эсдалик совғалари билан тақдирладилар.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech