11 Ноябр 2020 йил
504
Ўзаро тортишув жиноятга етаклади.
Шу йил 9 ноябрь куни соат 23:55 ларда Наманган шаҳар Гўзал МФЙда яшовчи фуқаро шаҳардаги 5-кичик туман ҳудудида жойлашган “Черёмушка” номли бекат олдида шовқин қилаётган фуқарога “Дўконим олдида бақир-чақир қилмасдан, бу ердан кет”-деб, ўзаро жанжаллашиб, уни ёғоч бўлаги билан бош қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада, жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 10 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати