6 Май 2021 йил 364

Ўз уйида “Гашиш” сақлаётган шахс ушланди.

Шу йил 3 май куни шаҳар ИИО ФМБ ЖҚГ тезкор вакили томонидан ўтказилган тадбир давомида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ертўласида оқ целлофан пакетга ўралган қуруқ ҳолда ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун шаҳар ИИО ФМБга олинган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,41 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech